Бўстонлиқда «Nexia-2» ёниб кетди (+видео)

11:53 22 Март 2026 Жамият
328 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудида «Nexia-2» русумли автомобиль ёнаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Билдирилишича, ҳолат кеча, 21 март куни соат 11:48 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Ўзгариш» кўчасида содир бўлган. Ушбу вазият юзасидан вилоят ФВБга ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга соат 11:53 да етиб бориб, ёнғин соат 11:56 да тўлиқ бартараф этилган. Бошқарма берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер