Бўстонлиқда мушукларни қийнаб, отиб ўлдирганлар қамалди
Видеодан кадр
Тошкент вилояти Бўстонлиқда мушук болаларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, суд қарори билан, 33 ёшли (М.Ш.)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, 30 ёшли (А.А.) эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220(1)-моддаси (Қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
ИИББ ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун қонунчиликда жавобгарлик муқаррарлиги ҳамда маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бу каби ҳаракатлар такроран содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг