“Борнмут” футболчиси фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиради
“Борнмут” клубининг ганалик ярим ҳимоячиси Антуан Семеньо фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиради. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Инсайдернинг ёзишича, клублар келишувга эришган ва футболчи пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтади.
“Ушбу трансфердан “Борнмут” жамоаси 65 миллион евро ишлаб олади”, деб ёзмоқда Романо.
Унинг қўшимча қилишича, Семеньога АПЛдан яна 3 та гранд клуб қизиқиш билдирган, бироқ футболчининг ўзи “Манчестер Сити”га ўтишни танлаган.
Маълумот учун, Антуан Семеньо жорий мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг