Бокудан бош соврин билан

14:57 09 Апрель 2026 Жамият
161 0

Нурафшон шаҳри “Келажак маркази” тўгараги аъзолари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро рақс фестивалида бош совринни қўлга киритди.

Нурафшон шаҳридаги “Келажак маркази” тасарруфида фаолият юритаётган “Келажак юлдузлари” миллий рақс тўгараги аъзолари бўлган умидли ёш санъаткорлар 2025 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро танловда ғолиб бўлган ҳолда мазкур фестиваль йўлланмасини қўлга киритган эди.

– Тўгарагимиз аъзолари мазкур фестивалда иккита жамоавий рақс ва бешта яккахон рақс ижроси билан иштирок этди. Уларнинг томошабинлар ва ҳакамлар эътирофига сазовор бўлиб, муваффақиятга эришганидан жуда мамнунмиз, – дейди Нурафшон шаҳри “Келажак маркази” директори Илҳом Ортиқбоев.

Нурафшонлик ёш истеъдодлар ижро этган “Жавоҳир” рақси эса танловнинг бош соврини – “гран-при”га лойиқ топилган. Бокудан бош соврин билан келган тўгарак аъзолари навбатдаги танловларга тадорик кўрмоқда.

Отабек ИСРОИЛОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер