“Боғи эрам”да электр тармоғи яхшиланди
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Кузнинг ортга сари чекинаётган ҳар бир куни қиш фаслига яқинлаштирмоқда. Шу боис жойларда мавсумга тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда. Жумладан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали томонидан таъминотдаги узилишларга барҳам берилмоқда.
— Андижон шаҳридаги “Боғи эрам” МФЙда электр энергияси таъминоти яхшиланди, — дейди жамият ходими Мухлисахон Собирова. — Ушбу манзилда 26 та симёғоч темир-бетон таянчларга алмаштирилиб, 1 кмдан зиёд электр узатиш тармоғи тортилди. Шунингдек, 1 та трансформатор пункти ўрнатилиб, мавжуд муаммо бартараф этилди.
Амалга оширилган саъй-ҳаракатлардан табиийки, аҳоли миннатдор!

— Ҳар йили куз-қиш мавсуми яқинлашгани сари электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар ташвишимизни оширар эди, — дейди ушбу маҳаллада яшовчи Турсунбой Оқилов. — Сабаби, фавқулодда ҳолатларда чироқ ўчиб қолиши бир қанча муаммоларга сабаб бўлаётганди. Маҳалламизда амалга оширилган ишлар ёғин-сочинли кунларга қолмай якунига етиши натижасида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ барча муаммоларимиз ижобий ечим топди.
Ҳудудда бажарилган бу вазифалар натижасида 100 дан ортиқ хонадонга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг