Битта оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик табиий газнинг ҳақини тўламасдан фойдалангани фош бўлди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Фарғона шаҳрида 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехини фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими, ИИБ ва «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ҳолат фош этилган.
Қайд этилишича, фуқаро Н.И. ва бошқалар «Т.Б.» МЧЖ биносини МЧЖ раҳбари билан оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этган.
Шундан сўнг умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1 миллион куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг