Биржада бензин нархи тушишда давом этмоқда
Фото: Архив сурат
Энергетика соҳасида юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, унга кўра биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензинининг кунлик ҳажмини ошириш ҳамда бензин нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш вазифаси белгиланди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш бўйича, бугун 4010 тонна АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига қўйилди.
Жумладан, бугун биржа савдоларида 1 тонна АИ-80 бензини ўртача 7000 сўмдан, яъни бошланғич нархига нисбатан 5 фоиздан ошмаган ҳолда сотилиши таъминланди.
7 декабрь куни 1 тонна бензин ўртача 8140 сўмдан сотилган бўлса, нархлар бугундан биржа савдоларида ўртача 11 фоизгача арзонлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг