Бир қатор масъуллар жиддий огоҳлантирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида мавжуд 6 та олий таълим муассасасини танқидий ва таҳлилий ўрганди.
Бугун натижалар юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда вазир А.Тошқулов вилоятдаги таълим муассасаларида сифатни ошириш, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини кўтариш ва талабаларга сифатли таълим шароитларини яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганини қайд этди.
Қарши давлат университети, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали фаолиятини ташкил этиш ишлари эътироф этилди.
Эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд муаммолар танқид қилинди. Хусусан, Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолияти қониқарсиз деб топилиб, директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув-методик бошқарма бошлиғига масофавий таълимни ташкил қилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун "ҳайфсан" берилди. Муаммоларни бартараф этиш учун уч ойлик муддат қўйилди.
Ҳудуддаги барча олийгоҳларда таълим сифатини таъминлашда бир қатор жиддий камчиликлар мавжуд экани тилга олинди.
Ишчи гуруҳ ўрганишларни эртага Сурхондарё вилоятида олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг