Билимли ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Дилобар Абдуваҳобова 8,5 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди. Бу Андижон фарзандлари ичида ҳозиргача кузатилган энг яхши натижа ҳисобланади.
Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов айнан шу тил фанидан 7.0 баллик IELTS сертификатига эга бўлди. Бу билан у дунёнинг 140 дан ортиқ давлатида грант асосида ўқиш ва Ўзбекистондаги инглиз тили магистратураларига кириш учун белгиланган натижага эришди.

Вилоят ҳокимлигида ҳар иккала билимдон ўқувчини муносиб рағбатлантиришга доир тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларнинг устозлари ва ота-оналари иштирок этди.

– Андижондан буюк аждодларимизнинг илм-маърифат йўлини қайта қураётган ўғил-қизлар етишиб чиқаётганидан хурсандман, – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Энг аввало, фарзандларининг таълимига эътиборли бўлган ота-оналарга миннатдорчилик билдираман. Шу билан бирга, ўқувчиларимизнинг жонкуяр устоз ва мураббийларига меҳнатлари учун раҳмат айтаман.
Тадбирда ҳар иккала ўқувчига вилоят ҳокимлиги номидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг