БФҚ сифатида сертификатланган маҳсулотнинг таркиби дорига ўхшашлиги сабабли литсензияси тўхтатилди
Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатлар орқали баъзи БФҚ маҳсулотларида дори воситасига хос хусусиятлар мавжудлиги аниқланди. «Bio Max Pharm» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Био Смекта» маҳсулотининг қадоғи ва таркиби дори воситасига ўхшашлиги қайд этилди. Бу эса унинг таркибий ва сифат кўрсаткичлари бўйича техник меъёрларга мос келмаслигини англатади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита томонидан Ўзбекистон аккредитация маркази иштирокида ўрганиш ўтказилиб, «Agro Kimyo Standart» МЧЖ қошидаги «UNI-CHEM-TEST» лабораторияси мазкур маҳсулотни техник талабларга мувофиқ деб топгани аниқланди.
Шу сабабли лабораториянинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган. Октябрь ойида «Agro Kimyo Standart»нинг сертификатлаштирувчи органи аккредитация талабларини бузганлиги сабабли унинг аккредитация гувоҳномаси амал қилиши тўхтатилди.
Аввалроқ, жорий йилда «Jo‘rabek laboratories» МЧЖ ҚКнинг аризасига кўра, бир қатор БФҚ маҳсулотларининг СанПиН талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланганди. «ORS», «KIFTI», «ORSI MAX», «ОРСАСОЛ» ва «FITA ORSA» каби қўшимчаларда қонунбузарликлар қайд этилган ва уларнинг рухсатномалари бекор қилинган. Бу чоралар истеъмолчиларни хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.
Айтиш мумкинки, ижтимоий тармоқларда ва ОАВда дорилар ўрнини босадиган биологик фаол қўшимчаларнинг кўплаб рекламалари аҳолини уларни шифокор маслаҳатисиз истеъмол қилишга ундамоқда. Бундай амалиёт инсон саломатлигига хавф туғдиради ва айрим касалликларни кучайтириш хавфини оширади.
Эслатиб ўтиш керакки, биологик фаол қўшимчалар даволовчи восита сифатида тавсия этилмайди. Истеъмолчилар маҳсулотни сотиб олишда унинг сертификатланганлигини текширишлари ва шифокор тавсияларига амал қилишлари зарур. Бу саломатликни сақлашда муҳим қадам ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг