Белида белбоғи бор дарахтлар
Фото: “Халқ сўзи”
Куз ва қиш фаслида мевали боғларда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар доирасида Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан мевали боғларга тутқичли белбоғлар ўрнатилмоқда.

— Ушбу тутқичли белбоғлар тухум қўйиш учун дарахтлардан ерга ва кейин дарахтларга чиқиш учун ҳаракатланаётган зараркунанда ҳашаротларни тутиш ҳамда йўқ қилиш мақсадида қўлланилади,- дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Сардоба тумани бўлими бошлиғи Фурқат Ҳайдаров — Тузоқли белбоғнинг кенглиги 20-25 сантиметрни ташкил этиб, похол, сомон қанорқоп, поролон, полиэтилен каби материаллардан тайёрланади. Дарахтларнинг 40-45сантиметр баландликдаги силлиқ тана ҳамда новдаларига боғлаб чиқилади. Тузоқли белбоғларни ўрнатишда дастлаб дарахтнинг белбоғ ўрнатиладиган жойи қуриган пўстлоқ ва шох -шаббалардан тозаланади. Кейин эса дарахтга ўрнатилади.
Мутахассисларнинг айтишича, ушбу тадбир юқори самарадорлиги баробарида кам харажатлилиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг