Бебаҳо бойлигимиз
Улкан бойлигимиз ва бебаҳо мулкимиз — Ўзбек тили байрами куни Хоразм вилоятида ҳам кенг нишонланди.
Байрам муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган тадбирда ёзувчи ва шоирлар, тилшунослар, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, она тилини ривожлантириш ҳар бир халқ мустақиллигининг, миллат маънавий ўзлигининг дастлабки шартларидан биридир. Чунки тил халқнинг, миллатнинг тарихи, маданий мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассамлаштиради, аждодлардан авлодларга ўтишини таъминлайди.
— Бугунги глобаллашув жараёнида, ахборот технологиялари тараққиёти даврида тилнинг софлигини сақлаб қолиш, уни миллий бойлик сифатида асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказиш жуда муҳим масаладир, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Сайёра Самандарова. — Она тилини унутган қанча миллатлар ўзлигини ҳам йўқотгани тарихдан маълум. Тил яшаса, миллат яшайди. Она тили инсонни ва миллатни шакллантирадиган, унга тафаккур гулшани дарвозаларини очадиган тенгсиз бир робитадир.
Байрам тадбирлари, маданий-маърифий кечалар ўқув масканларида, меҳнат жамоаларида ҳам қизғин давом этди.
Одилбек ОДАМБОЕВ “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг