«Барселона»дан супер ремонтада
Кеча Испания Ла Лигасининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Биринчи турда йирик ғалабага эришган амалдаги чемпион, Каталониянинг «Барселона» жамоаси тур доирасида Валенсия шаҳрида меҳмон бўлди. Жамоага ушбу баҳсда лига дебютанти «Леванте» жамоаси рақиблик қилди.
Таъкидлаш керакки, ўйин умуман кутилмаган сценарий асосида бошланди. Учрашувнинг 15-дақиқасида ҳисоб мезбонлар ҳужумчиси Иван Ромеро томонидан очилди. Таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса Хосе Луис Моралес ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Аммо чемпионлар иккинчи бўлимда «камбек» амалга ошира олдилар. 49-дақиқада Педри ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Ферран Торрес «Барселона»нинг иккинчи голини киритди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса «Леванте» ҳимоячиси Унаи Элгезабаль ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шу тариқа якуний ҳисоб 2:3 кўринишига келди.
Дастлабки 2 турда ғалаба қозонган «Барселона» учинчи турни ҳам меҳмонда ўтказади. Бу гал жамоа Мадрид шаҳрида «Райо Валекано» клуби билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг