Барчамиз бирлашиб, бир кучмиз
Сардобада юз берган ҳодиса нафақат, сирдарёликларнинг, балки барчамизнинг ташвишимиздир. Бу ердаги мавжуд муаммоларни вақтида бартараф этиб, аҳоли турмуш тарзини изга тушириш учун барчамиз бир тану бир жон бўлмоғимиз керак. Ана шу аҳду шижоатни ўзига шиор билган андижонлик бир гуруҳ энергетиклар айни пайтда Сардобада вайрон бўлган электр тармоқларини қайта тиклаш ишларида иштирок этмоқдалар.
-Халқимиз бошига шундай ташвиш тушган бир пайтда ўз ўрнимизни воқеа жойида, деб билди,-дейди “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”АЖ бош директори Аҳаджон Жўраев.-Айни пайтда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида астойдил меҳнат қиляпмиз. Сирдарёликларга керак бўлса уйимиздан жой беришимиз, ризқимизни биргаликда баҳам кўришимиз мумкин. Муҳими, мана шундай қалтис вазиятда ҳеч ким муштоқликда қолмаслиги керак.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 25 нафар тажрибали мутахассислари 10 та махсус техник воситалар ёрдамида симёғочлар ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш ишларини олиб бормоқдалар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг