Банкларни санация қилиш тизими шакллантирилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / “Халқ сўзи”
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни халқаро стандартларга мос келувчи банк қонунчилигини яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрирда қабул қилиниши мамлакатимиз банк тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи бошланиши учун мустаҳкам пойдевор яратди.

Банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бироқ халқаро стандартлар асосида олиб бориладиган назорат чораларига қарамасдан банкларнинг молиявий инқирозга учраш эҳтимоли йўқ эмас.
Амалдаги қонунчиликда банкларни санация қилиш механизми мавжуд бўлмасдан, тўловга қобилиятсиз банклар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун асосида мажбурий тугатиб келинмоқда. Аммо йирик банклар тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда уларни мажбурий тугатиш банк тизими инқирозини келтириб чиқариши мумкин.

Мамлакатимизда банкларни санация қилиш механизмининг мавжуд эмаслиги мазкур соҳада ҳуқуқий асослар шакллантирилишини тақозо этмоқда.
Ушбу Қонун билан банкларни санация қилиш бўйича ваколатли давлат органи, санация қилишнинг мақсадлари ва принциплари, санация қилишни бошлаш учун асослар, санация қилишни молиялаштириш механизмлари, шунингдек банкларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартиби белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши банкда тўловга қобилиятсизлик ҳолати вужудга келганда нобарқарорлик устида тезкорлик билан назорат ўрнатиш ва тўловга қобилиятсиз банкнинг банк тизими ва иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга, банкнинг ўта муҳим вазифалари ва хизматлари узлуксизлигини таъминлашга, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга, мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончининг ошишига, шунингдек мамлакатимизда молиявий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.








Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг