Банкка бормай, хизматларидан фойдаланинг

19:56 28 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
294 0

Ҳар бир мамлакатнинг тараққиёт суръатини жадаллаштиришда замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар муҳим омилга айланмоқда. Рақамлаштириш ҳаётимизнинг барча соҳаси, жумладан, молия секторига ҳам жадал кириб бормоқда. Бунда, айниқса, мобиль телефонларнинг ҳар янги авлоди билан янада кенгайиб бораётган техник имкониятлар ва инновацион ечимлар муҳим роль ўйнаётир.

Одатда, бундай инновацион ечимларни биринчилардан бўлиб молия соҳасида фаолият юритувчи компаниялар, пул ўтказмалари операторлари ва банклар ўз иш фаолиятига татбиқ қилади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳам банк соҳасидаги рақамли трансформациянинг бир қисми сифатида мобиль иловаларни мижозлар учун универсал молиявий ечимлар тўплами сифатида ривожлантириш ва масофадан туриб тақдим этиладиган хизматларни йўлга қўйиш жадал кенгайди. “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки ҳам ана шундай ўзгаришларни ўз бизнес моделига татбиқ қилиб, мижозларга қулайлик яратаётир. Ушбу молия муассасасининг “HamkorLab” — рақамли офиси томонидан ишлаб чиқилган “Hamkor” иловаси ана шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Иловани яратишдан мақсад мижозларнинг кундалик банк хизматидан банкка бормасдан фойдаланишини йўлга қўйишдан иборат. Янги илова дизайн ва ишлатиш қулайлиги, хавфсизлиги жиҳатдан барча талабга жавоб беради.

Илованинг бош экранида кундалик ҳаётда энг кўп ишлатиладиган банк хизматлари жойлаштирилган. Бу хизматлар сирасига онлайн микроқарзни расмийлаштириш, жорий валюталар курси ва уни айирбошлаш, коммунал ва бошқа хизматлар учун пул тўлаш, очилган банк карталарини бошқариш, филиаллар ва банкоматлар тўғрисидаги маълумотлар киради. Буларнинг барчаси иловадан фойдаланишни нафақат қулай ҳолга келтиради, балки қимматли маълумотлар ҳам беради.

Мобиль иловадаги валюта айирбошлаш курси филиаллардаги курсдан кўра фойдалироқ. Шу сабабдан “Hamkorbank” мижозлари “Hamkor” иловаси ёрдамида конвертация қилишда нафақат пул, балки вақтини ҳам тежашга эришишлари мумкин.

Шунингдек, “Hamkor” мобиль иловасида жисмоний шахслар карталарига ойига 5 000 000 сўмгача фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд. Яъни бу шуни англатадики, фойдаланувчилар дўстлари ва яқинларига ортиқча фоиз ва харажатларсиз пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин.

“Hamkor” мобиль иловаси ҳар бир транзакциядан кейин автоматик равишда тўлов чекларини шакллантириш имконини беради. Яъни пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки илова орқали хизматларни тўлашда фойдаланувчилар комиссия миқдори бўйича фискал чекни шакллантириб, шахсий ҳисоботлари учун сақлашлари мумкин. Ушбу чекда пул ўтказмаси ёки тўлов миқдори, транзакция санаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиб, фойдаланувчиларга ўз харажатларини кузатиб бориш имконини беради. Барча ҳисобот ҳар доим “Hamkor” иловасида барқарор ҳолда сақланиб қолади.

Юқорида қайд этилган қулайликлардан ташқари иловада қуйидаги қўшимча хизмат турлари мавжуд:

Шахсий кредит кабинети. Бу кабинет орқали сиз кредит ID рақамингизни билиш ва кредит шартномангиз нусхасини юклаб олишингиз мумкин.

Жорий валюталар курси. Доллар ва бошқа валюталар жорий курсини кузатиб бориш ҳамда илованинг ўзида унинг конвертациясини амалга ошириш имконияти мавжуд.

Банк картасининг ПИН-кодини ўзгартириш. Асосий экранда ПИН-коди ўрнатилмаган карталар ҳам кўрсатилади. Сиз бу функционал орқали “Карталар” бўлимида акс этган картангиз ПИН-кодини ўрнатишингиз ёки алмаштиришингиз мумкин.

Қолаверса, банкларда кўп ҳолларда энг кўп навбатга туриладиган ва филиалларда расмийлаштириши учун вақт талаб қиладиган халқаро пул ўтказмасини қабул қилиб олиш қулайлиги яратилган. Эндиликда илова фойдаланувчилари “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали дунёнинг турли мамлакатларидан пулни ўзига қулай жой ва вақтда қабул қилиб олишлари мумкин.

Банк мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини янада яхшироқ қондириш учун “Hamkor” иловасини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Келгусида, иловага янги имкониятлар қўшиш ва хизматлар турини ошириш орқали дастурнинг функционал имкониятлари кенгайтирилади. Жумладан, халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашувини йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Масалан, “VISA”, “Union Pay” ёки “SWIFT” тизими орқали халқаро пул ўтказмаларини тўғридан-тўғри “Hamkor” иловасида қабул қилишни татбиқ этиш режалаштирилган. Илованинг келгусидаги ҳолати ва банк режалари ҳақида шуни айтиш керакки, мазкур молия ташкилоти мижозларга кутилганидан кўпроқ имкониятларни таклиф қилишга тайёр.

Қисқача айтганда, мазкур банк учун молия секторини рақамлаштириш устувор вазифа ҳисобланади. Бундан кўзланган асосий мақсад — банк маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этишда ишончлилик, қулайлик яратиш ва инновацияларга кенг йўл очишдир. Молиявий барқарорликка эришишда “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкининг рақамли молиявий ечимлари сизга ишончли ҳамкор бўла олади.
Банк ахборот хизмати.
Реклама ҳуқуқи аосида

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер