Бактерияларни йўқ қилишнинг ўзига хос усули топилди. У касалликларни олдини оладими?

17:53 13 Февраль 2020 Илм-фан
1635 0

Фото: planet-today.ru

Олимлар янги ва ноёб усулда бактериялар билан курашадиган янги антибиотик турини ишлаб чиқишди.

Planet Todayʼнинг ёзишича, шифокорлар бактерияларга ноёб тарзда ҳужум қилиши мумкин бўлган янги антибиотиклар гуруҳини ишлаб чиқишган. Мутахассислар ўзларининг кашфиётларини организмнинг вирусга қарши кўплаб дори-дармонларсиз қаршилик кўрсатувчи “истиқболли клиник номзод“ дея аташди.

Унга кўра, корбомицин ва мистистатин бактерия ҳужайралари деворининг  функцияларини тўсиб қўйиш орқали бактерияларни ўлдириши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, одамлар учун одатий бўлган антибиотиклар инсон организмидаги бактерияларга бактериал ҳужайралар деворини қуришга имкон бермайди. Бироқ, янги усул, аксинча, керакли деворнинг вайрон бўлишига йўл қўймайди.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳужайранинг ўсиши учун уни ажратиш ва кенгайтириш керак. Агар деворнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмаса, унда бу бактерияни ёпади ва унинг функцияларини бажаришга халақит беради. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?