Байроғимиз — фахримиз!

10:45 20 Ноябрь 2023 Жамият
349 0

Ҳар бир халқ, миллат учун ўз ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланади. Боиси, уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топади. Ана шундай рамзлардан бири бу — давлат байроғидир.

18 ноябрь — «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кун. Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Шу муносабат билан 2023 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган «Байроғимиз - фахримиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, парламент ахорот маркази бўлим бошлиғи Ғолибжон Маҳамаджанов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Муниса Эргашева, Академиянинг профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъала экани ҳамда Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли бўлиш билан бирга миллат байроғи сифатида юксак эъзозланиши хусусида кенг фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаэрда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган давлат рамзларини улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Фарҳоджон ХЎЖАЕВ,

ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер