Баҳорни етаклаб келган шоира
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Ўзбекистонда ҳар йили баҳор Зулфияхоним туғилган куни билан кириб келади. Бу йил ҳам кўклам шоиранинг шеърлари ва сатрлари билан юртимизга қадам қўйди.
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўзбек халқининг севимли адибаси, таниқли жамоат арбоби ва Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилованинг таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо олиб борди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова очиб берди.
Шундан сўнг, Тошкент тиббиёт академияси проректори Турдиқул Бобомуродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ва шоира Муҳтарама Улуғова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, «Дўстлик» ордени соҳибаси ва шоира Фарида Афрўз, ҳамда Зулфия Исроилованинг набираси Лола Мухитдинова сўзга чиқиб, Зулфияхонимни илиқ хотиралар билан эсга олди. Улар Зулфия Исроилованинг шеъриятининг юксаклиги, унинг ижодий мероси ва халқ орасидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар.
Тадбир давомида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари Маъмура Тўраева, Хулкар Шерзодова ва Роҳилабону Ғўччиева Зулфияхонимнинг «Бу оқшом», «Соғинганда» ва «Кўрганмидинг кўзларимда ёш» сингари шеърларидан йиғилган асарлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, хушовоз хонандалар ва Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари Рухсора Абдуллаева ва Ўғилхон Сулаймонова «Ўрик гуллаганда», «Сўлим баҳор» қўшиқларини, шунингдек, «Дугоналар» операсини ижро этдилар.
Тадбирнинг якунида, давлат ва жамоат арбоблари, шоиранинг оила аъзолари, ёзувчилар, шоирлар, вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари Зулфия ҳайкалининг пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг