Аёлнинг бахти оила билан

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош омили — инсондир. Инсон эса ҳақиқий шахс сифатида жамиятда, унинг кичик бир кўриниши бўлган оилада шаклланади. Бу ўринда бизда минг йиллардан буён шаклланган яна бир мактаб борки, бу — маҳалла. Маҳалла бизни тарбиялайди, улғайтиради, нима яхшию нима ёмонлигини ўргатади.
Касб танлашимиз, ўзимизни баҳолашимиз, келажагимизни белгилашимиз — ҳамма-ҳаммасида маҳалланинг алоҳида ўрни бор. Бугунги кунда маҳалла институти ривожига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётгани ҳам бежиз эмас. Маҳалла ва оилалар бирлиги азалдан қон-қонимизга сингиб, бизнинг ажралмас ва ўзгармас қарашларимизга айланиб улгурган.
Президентимиз томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Бу жуда тўғри қарор бўлди. Чунки маҳалла, оила, нуронийлар тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Сабаби маҳалла — тарбия ўчоғи. Тарбияда эса ёши улуғ нуроний кексаларимизнинг ўрни катта.
Юртимизда ёши улуғ кексаларни ҳурмат қилиш, уларнинг насиҳатларига кўра иш тутиш одати шаклланган. Бу вазирликнинг ташкил этилганлиги ушбу мавзуни янада қўллаб-қувватлаш билан бирга, улкан масъулият ҳам юклайди. Давлатимиз ҳозирги глобаллашув жараёнларида кексаларимизнинг маслаҳатлари, доно ва оқилона иш кўришда яқиндан кўмакларини назарда тутади. Буни ҳозирги ёшларимизни ўз миллий анъаналаримизга содиқ ҳолда тарбиялаш, уларда инсоний фазилатларни шакллантиришда ўзига хос намуна кўрсата олиш билан белгилаш мумкин.
Бунинг учун нуроний кексаларимиздаги иймон, эътиқод, инсоф ва донишмандликни кенг тарғиб этишимиз, уларни келажак ёшларимизга чуқур сингдириш йўлларини топмоғимиз зарур. Юртимизда кексалар азалдан эъзозланиб, қадрланиб келинган. Бу эса ислоҳотларда яна бир бор ўз тасдиғини топди. Мақсадларимизнинг асл моҳиятига тўғри ёндашув шаклланиши учун глобал муаммолар ечимида кексаларимиз маслаҳатларига кўпроқ таянишимиз лозим.
Сир эмаски, мамлакатимизда эътибордан четда қолган энг кичик иқтисодий масалаларга ҳам ечим топилмоқда. Улардан бири яқинда киритилган янгилик — хусусий секторда меҳнат қилаётган аёлларга давлат томонидан ҳомиладорлик нафақаси тайинланиши бўлди.
Жумладан, жорий йил 1 сентябрдан бу соҳада меҳнат қилиб ҳомиладорлик таътилига чиққан аёлларга ҳам тўрт ойлик нафақа пуллари тўлаб бериладиган бўлди. Бунинг учун бюджетдан жорий йил учун 200 миллиард сўм, 2023 йил учун 1,7 триллион
Яна бир муҳим жиҳат: оналик, фарзандни дунёга келтириш ва уни тарбиялаш ота-она олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Бунда оналар янада кўпроқ ҳимояга, ёрдамга муҳтож бўлади.
Мамлакат томонидан ажратилган сармоялар ҳар бир онанинг соғлиғи, фарзанд баркамоллигини таъминлашга хизмат қилади. Бу борада уларни ҳаётга тайёрлаш, малака тоифаларини ўстириш, таълим олишлари учун етарли шароитлар яратиш, пул маблағларини кўпайтириш, тўловларни амалга оширишда кўмаклашиш уларда ўзига ишонч ва муаммолар ечимини топишни осонлаштиради.
Бу борада уларни илм-ҳунарга йўналтириш, таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган хотин-қизларга 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш ғояси айни муддао бўлди. Бу жуда кўп билимли ва салоҳиятли талаба қизларнинг таълим олишига йўл очади. Айниқса, ҳаёт, уй-рўзғор ҳамда турмушнинг илк босқичлари — янги қурилган оилаларнинг кўпчилигида иқтисодий муаммолар мавжуд бўлган ва айни пайтда келажак ғоялари учун пойдевор шаклланаётган даврда берилиши унинг мақсадли сарфланишини таъминлайди. Зарурий касб-ҳунар ҳамда малака даражасига эга бўлган ёшлар ўз таъминотларини йўлга қўйишларига кўмак бўлади.
Умуман, қабул қилинган қарорларнинг аксарияти аёл-қизлар ва уларнинг таълим олишларига йўналтирилганлиги билан аҳамиятли. Хусусан, олий таълимдан кейинги босқич — магистратурада таҳсил олаётган қизларни иқтисодий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ўрни оширилишига хизмат қилади.
Давлат томонидан берилган барча имкониятлар моҳиятини етарли даражада тушунтирилиши ва ундан кўзланган мақсад оила тинчлиги, фаровонлиги, келажак авлодларнинг интеллектуал салоҳиятини кўтариш ҳамда оналар тафаккурини кенгайтириш эканини чуқур англаб етиш зарур. Бу борада одоб-ахлоқ меъёрларини чуқур сингдириш, аёл, она тушунчаларининг шаклланишида оилада оталарга бўлган ҳурмат ва оила муқаддаслигини биринчи ўринга қўйиш ғояларини сингдириш зарур.
Зеро, аёлнинг бахти оила биландир. Унинг оилада ва жамиятда илғор бўлиши, ўзига ишончининг шаклланиши оилани мустаҳкамлаши, дунёқарашининг кенгайиши фақат фойда келтиришга хизмат қилиши зарур. Давлат ва жамият кишилари томонидан эъзозланиши ҳамда қўллаб-қувватланишига аёл-қизларимиз мос равишдаги ҳурмат ҳамда юксак маънавий баҳо билан жавоб берадилар, деб ўйлайман. Зотан, аёл ўзини бахтиёр ҳис этган ўлкада масрурлик ҳамда саодат юз очади. Бунга бизнинг буюк тарихимиз, динимиз ҳамда анъаналаримиз гувоҳлик беради.
Умуман олганда, ислоҳотларимиз асоси аёл, уларга берилган кенг имкониятлар ва эътибор билан йўғрилган. Бу ҳаракатларга мамлакатимиз аёл-қизлари кўзда тутилгандан ҳам зиёда ҳолатда жавоб бериши ишончим комил.
Фарғона давлат университети катта ўқитувчиси,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг