Австралияда самолёт тимсоҳлар билан тўла бўлган дарёга қулаб тушди

Архив фото
Австралияда енгил моторли самолёт тимсоҳлар билан тўла бўлган дарёга қулаб тушди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳалокат 12 январь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 10:20 атрофида содир бўлган. Самолёт Дарвин шаҳридан 60 километр шимоли-шарқда жойлашган Миддле Поинт қишлоғида жойлашган тўғонга қулаган. Самолёт бортида 63 ёшли учувчи ва 29 ёшли йўловчи бўлган.
Қайд этилишича, қутқарувчилар ҳалокатга учраган самолётдан аввалига «жароҳатланмаган йўловчини, кейин эса учувчининг жасадини» чиқариб олишган.
Шу йилнинг 29 декабрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳридан Жанубий Кореянинг Муан шаҳрига учаётган «Boeing 737-800 7C2216» самолёти ҳалокатга учраганди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетган, кейинроқ унинг қўниш мосламаси ишламай қолган. Шу сабабли кема қўнаётганда панжарага урилган ва ёниб кетган эди. Бортдаги 181 кишидан фақат икки нафар стюардесса омон қолганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Янгиликлар тақвими
« | Июнь 2025 | » | ||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | 1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг