Атом энергетикаси соҳасидаги ваколатли орган белгиланмоқда
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Сенатнинг 12-ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Бугунги кунда бутун дунёда аҳоли ва саноатда электр энергиясига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда иқтисодий тараққиёт, аҳоли сони ва турмуш фаровонлигининг ўсиши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж 2030 йилга келиб 120-125 миллиард кВТ соатга етади.
Мамлакатимизда Президентимизнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга ва янгиларини ташкил этиш бўйича олиб бораётган фаол инвестиция сиёсати, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар йилдан-йилга эҳтиёж ортиб бораётган энергия ресурсларини ишончли манбалар билан таъминлашни талаб қилмоқда.
Атом энергетикасини ривожлантириш Ўзбекистоннинг барқарор энергетика тизимини яратиш, саноатни ривожлантириш ва минтақавий тараққиёт учун муҳим омилдир. Катта ва кичик реактор блокларининг уйғун фаолияти тармоқ барқарорлигини таъминлаб, қайта тикланувчи манбаларни самарали интеграциялаш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги қайта ташкил этилиб, кенгайтирилган устувор йўналишлар, вазифа ҳамда функцияларга эга бўлган ва тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамаси таркибига киритилган Атом энергияси агентлигининг фаолияти самарали ташкил этилди.
Мазкур Қонун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида самарали ва хавфсиз фойдаланиш, давлат органлари ваколатларини аниқлаштириш, соҳадаги ҳуқуқий базани халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Қонунда атом энергияси соҳасидаги ваколатли органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги белгилаб қўйилмоқда. Давлат органларининг ваколатлари ва жавобгарлиги ҳам мустаҳкамланмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, Қонуннинг қабул қилиниши атом энергияси соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга, мамлакатимизда ядро хавфсизлиги ва радиация муҳофазасини таъминлашга ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакатимизнинг ядро хавфсизлиги бўйича нуфузини оширишга хизмат қилади.
Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг