Асаларичиликда янгича ёндашув
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Бир ишга астойдил киришган одам унинг ҳадисини олади. Жалақудуқ туманидаги Ҳасанобод маҳалласида томорқачилик, чорвачилик ривожланган. Ҳар бир хонадон ушбу йўналишларда бир йилда камида 25-30 млн. сўм даромад олиш имконига эга. Шундай бўлишига қарамай, асаларичилик ҳам шаклланган. Ҳозирда 300 га яқин хонадонда бол ортидан мўмай даромад олиняпти. Эътиборли жиҳати маҳалла аҳли асал сотиш билангина чекланиб қолмай, йўналишга янгича ёндашув орқали қўшимча даромадга эга бўлмоқда.
— 50 та уяда асаларим бор, — дейди шу маҳаллада яшовчи Фароғиддин Насриддинов. — Асал сотишгача бўлган вақтда ҳам даромад олишга ҳаракат қиламан. Бунинг учун март ойларида зотли она ари чиқариб, маҳаллий асаларичиларга сотаман. Апрель ойларида она ари сутини, мумини йиғиб оламан. Шундан сўнг ариларни сотиш жараёни бошланади. Даромад ҳам чакки эмас. Мисол учун, бир литрли банкадаги асал 1,5 кг. вазнга эга бўлиб, 150 минг сўмга сотилади. Шу идишга асалари уяси билан жойланиб сотилганида эса 200 минг сўмдан 300 минг сўмгача нархланади. Умуман олганда, бир қути асаларидан йил давомида ўртача 3 миллион сўм асалдан ташқари қўшимча даромад олиш имкони мавжуд.
Фароғиддин қўллаб кўраётган ушбу усул ўз самарасини бера бошлади. Шу боис яна 40 та хонадонда тажрибани оммалаштириш жараёни кетмоқда. Асаларичиликдаги янгича ёндашув ҳар бир оилага ўртача 150 миллион сўм қўшимча даромад келтиради. Маҳаллада бир мавсумда 30 тонна асал етиштирилишини инобатга олсак, фойда миқдори нечоғли салмоқли эканлигини тушуниш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг