«Арсенал» ва «Ливерпуль» очко йўқотди
Кеча, 8 январь куни Англия Премьер лигасининг 21-туридан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди. Унда мусобақада пешқадам бўлиб турган «Арсенал» клуби Лондонда «Ливерпуль»ни қабул қилди.
Ўйин давомида меҳмонлар 52 фоиз тўп назоратига эга бўлди. Мос равишда «Арсенал»да бу кўрсаткич 48 фоизни ташкил этди.
Ўйин давомида Арне Слот шогирдлари мезбонлар дарвозаси томон 9 та зарба йўллади. Бироқ бу зарбаларнинг бирортаси ҳам дарвоза соҳасига аниқ бормади.
«Тўпчилар» эса ўйин давомида 8 та зарба йўллашни уддаладилар. Бу зарбаларнинг 4 таси дарвоза соҳасига аниқ борди.
Шу билан бирга, баҳсда ҳисоб очилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. 21-турдан кейин ҳар икки жамоа тур олдидан эгаллаб турган ўз ўрнини турнир жадвалида сақлаб қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг