«Арсенал» Англия Лига кубоги ярим финалига йўл олди
Кеча, 23 декабрь куни Англия Лига кубоги мусобақасининг сўнгги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Премьер-лига етакчиси «Арсенал» жамоаси ўз майдонида «Кристал Пэлас» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Дастлаб, меҳмонлар ҳимоячиси Лакруа ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 90+5-дақиқада эса Марк Гехи ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида омад мезбонларга кулиб боқди. Футбол лотереяси 8:7 ҳисоби билан якунланди. «Арсенал» футболчиларидан бирортаси ҳам 11 метрлик жаримадан адашмади. Меҳмонлар сафида эса ўйинда ўз дарвозасига гол урган Лакруа ҳал қилувчи зарбани аниқ ижро эта олмади.
Шу тариқа, Микел Артета бошчилигидаги жамоа мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Ушбу босқичда «Арсенал»га яна бир ҳамшаҳари — «Челси» рақиблик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг