АҚШда икки номзод президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
Иллюстратив фото
Арканзас губернатори Аса Хатчинсон Айова штатида бирламчи ички партиявий сайловлар (кокуслар)да рақиби Дональд Трампнинг ғалаба қозониши фонида президентлик сайловида иштирок этишни тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди.
Бир кун олдин тадбиркор Вивек Рамасвами ҳам худди шундай қарорни эълон қилганди.
“Мен Дональд Трампни кеча Айова штатидаги ғалабаси билан, шунингдек, пойгада қатнашган ва делегатлар қўллаб-қувватлашига эришган бошқа номзодларни табриклайман. Бугун мен президентлик кампаниям тугаганини эълон қилиб, Арканзасга қайтиб кетяпман”, — дейилади Хатчинсоннинг ижтимоий тармоқларда тарқатилган баёнотида.
Бир кун аввал АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Айова штатида бўлиб ўтган кокуслар якунлари бўйича ишончли ғалаба қозонди.
Штат Республикачилар партияси веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Трамп 51 фоиз овоз олди. Иккинчи ўринни Флорида губернатори Рон Деcантис 21,2 фоиз овоз билан банд этди. Кучли учликни эса АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли (19,1 фоиз) якунлади. Тўртинчи ўринни 7,7 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган тадбиркор Вивек Рамасвами эгаллади. Қолган номзодлар эса 1 фоиздан кам овоз олди.
Трамп, Деcантис ва Хейли Республикачилар партиясидан номзодлик учун курашмоқда.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг