АҚШда бир нечта портлаш содир бўлди
Иллюстратив фото
АҚШнинг Брунсвик шаҳрида (Жоржия штати) кимё заводида кучли ёнғин бошланди. Корхонада кетма-кет портлашлар содир бўлганидан сўнг, маҳаллий ҳокимият унга туташ аҳоли пунктлари аҳолисини эвакуация қилди. Бу ҳақда "Fox News" хабар тарқатди.
Тарқалган лавҳаларда заводнинг ўзидан катта тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. Ёнғин аллақачон тўхтатилган, бироқ қутқарув хизматлари шамол йўналиши ўзгарганидан кейин яна аланга олишидан хавфсирамоқда.
Ҳаммаси бўлиб учта аҳоли пункти эвакуация қилинган. Портлашлар сабаби ҳозирча аниқ эмас.
Завод эгаларининг "Fox News Digital"га берган баёнотида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган ва ходимлар ва аҳоли учун хавф йўқ. Маҳаллий ўт ўчириш бригадалари ва полиция воқеа жойида вазиятни тўлиқ назорат қилаётгани айтилган. Бошқа бир манбада эса ушбу ҳодиса оқибатида камида бир нафар ўт ўчирувчи жароҳат олгани маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг