АҚШда бир двигателли самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (+видео)

14:04 04 Май 2025 Дунё
271 0

3 май, шанба куни Жанубий Калифорния осмонида парвоз қилаётган кичик, бир двигателли самолёт қулаб тушган. «Vanning RV-10» русумли ушбу самолёт қулаши оқибатида икки нафар шахс ҳалок бўлган. Бу ҳақида «NBC News» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, самолёт бортида икки нафар учувчи ҳамда битта ит бўлган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:00 да қулаган ҳамда ҳудуддаги иккита уйга зарар етказган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида уй ичида бўлганлар жабрланмаган.

Ҳудуд полициясининг таъкидлашича, самолёт қулаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этишган.

«Қулаган самолёт деярли йўқ бўлиб кетган. Зарар етган икки уйнинг эгалари ҳудуддан эвакуация қилинди. Ҳозирда бу уйлар яшашга яроқли эмас. Етарли даражадаги таъмирлаш ишларидан сўнг уй эгалари қайтиб келишлари мумкин бўлади», — дейди ҳудуд полицияси ходими Кейси Николсон.

Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши терговчилари шанба куни содир бўлган фожиа юзасидан аллақачон текширувларни бошлаб юборган. Дастлабки тафсилотлар бугун, 4 май куни баён қилиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?