АҚШ президенти Жо Байден «отдан тушса ҳам эгардан тушмаяпти»

12:58 01 Июль 2024 Дунё
353 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден муваффақиятсиз сайловолди дебатидан сўнг демократларни ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонишга ишонтирди.

81 ёшли президент шанба куни Нью-Йорк ва Нью-Жерсидаги бир қатор маблағ йиғиш тадбирларида қатнашди. Пайшанба куни ўтган дебат ҳақида гапирар экан: «Мен муваффақиятли кечани ўтказмадим. Трамп ҳам яхши натижа қайд этгани йўқ. Мен сизга ваъда бераман биз бу сайловда ғалаба қозонамиз», — деган амалдаги президент.

Бир қанча демократларда сайловолди баҳсидаги чиқишдан сўнг Байден тўғри номзодми ёки йўқми, деган хавотирларни кучайтирган. Демократлар палатаси собиқ спикери Ненси Пелоси Байден яхши чиқиш қилмаганини айтган. Президент хавотирларни тушуниши лекин қаттиқроқ курашишга ваъда бергани маълум. Байденнинг яқин дўсти, собиқ президент Барак Обама ҳам ижтимоий тармоқларда мунозара кечаси яхши ўтмаганини ёзган.

Трамп эса ўз тарафдорларига дебат катта ғалаба олиб келганини таъкидлаган. «Жо Байденнинг муаммоси унинг ёшида эмас. Гап унинг малакасида. У қўпол ва қобилиятсиз», — деди 78 ёшли Трамп.

Аввалроқ қатор нашрлар Байден оиласи, жумладан, Байденнинг рафиқаси Жилл Байден, унинг синглиси Валери Байден, 85 ёшли Тед Кауфман, президентнинг узоқ йиллик дўсти ва доимий маслаҳатчиси, шунингдек, Оқ уй маслаҳатчиларининг кичик гуруҳи президенти сайловда қатнашишдан воз кечишга кўндирмоқ эканлигини ёзган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер