Апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» апрель ойи давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Маълум қилинишича, ушбу йилнинг апрель ойи баҳор фасли учун хос бўлган беқарор об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлигида республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Ёғингарчиликлар маҳаллий (локал) хусусиятга эга бўлиб, улар ҳамма жойда ва ҳар куни ҳам кузатилмайди. Масалан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 1-3 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Таъкидланишича, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда, ҳар бир ўн кунликда 1-3 кундан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ой давомида ҳаво ҳарорати анча юқори фон кўрсаткичларида: кечалари 12-17 даража илиқдан 7-12 даража илиққача, кундуз кунлари 27-32 даража илиқдан 15-20 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида апрель ойининг ўртача ҳарорати март ойига нисбатан 5-7 даражага юқори бўлади. Республика шимолида ва чўл ҳудудларида ҳаво жадалроқ исий бошлайди, бунда апрель ойининг ўртача ҳарорати март ойи қийматларидан 8-10 даражага кўп бўлади.
Ушбу ойдаги ҳарорат фони кўпинча баҳорий беқарор бўлади. Ҳавони баҳорий тез исиши қисқа даврга, аммо баъзида жуда сезиларли совуқлар билан давом этади.
Энг илиқ даврларда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 28-33 даражагача кўтарилади. Мутлақ максимал ҳарорат 35-38 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 39-41 даражани ташкил этади. Совуқ даврларда, март ойидаги каби тез-тез эмас, лекин баъзида тунги ҳарорат даражаси совуққача пасаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг