"Apple" янги "iPhone 14"да SIM карталардан воз кечади

23:55 18 Июль 2022 Дунё
856 0

Фото: rendersbyian.com

Европа ва Осиёда eSIM технологияси оммалашиб бормоқда. Шу боис "Apple" янги "iPhone 14"ларда SIM карта уясидан воз кечиши мумкин.

Тахминларга кўра, "Apple" янги "iPhone 14"нинг бир нечта модификацияларини чиқаради. Хусусан, SIM карталарни қўллаб-қувватлайдиган ва фақат eSIM билан ишлайди. Яъни, компания оммавий бозор учун SIM карталарни ўрнатиш мумкин бўлган моделни ҳам сақлаб қолади. Эҳтимол, смартфоннинг тармоққа фақат eSIM орқали уланадиган версияси ушбу технология кенг тарқалган мамлакатлар учун мавжуд бўлади.

eSIM технологияси биринчи марта "iPhone Xs" вa "Xr"да пайдо бўлган. "iPhone 13"да эса бир вақтнинг ўзида иккита eSIMдан фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер