Антибиотиклардан фойдаланиш тартибга солинади — ЖССТ
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессиясида микробларга қарши курашишга доир “Йўл харитаси” қабул қилинди.
Ҳужжат минтақада антибиотиклардан норационал фойдаланиш масалаларини ҳал қилишга қаратилган.
ЖССТ экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, дори-дармонларни нотўғри қўллаш оқибатида биргина Европа Иттифоқи мамлакатларида бир миллиондан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг катта қисми зарур эҳтиёжларсиз антибиотикларни қабул қилиш асоратлари туфайли вафот этгани айтилади.
Янги қабул қилинган “Йўл харитаси” келгуси 8 йилга мўлжалланган. Ундан микробларга қарши кураш билан боғлиқ муаммони илмий асосланган самарали йўллар билан ҳал этишга доир қатор чора-тадбирлар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ агар антибиотиклардан фойдаланиш тартибга солинмаса, 2050 йилга бориб йилига 10 миллионга яқин одам вафот этиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг