Андижонда трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Андижон вилоятида юқори кучланишдаги трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда аниқланишича, фуқаро Н.А. фуқаро Х.О.га гўёки электр тармоқлари корхонасида ишлашини айтиб, Олтинкўл тумани, «Айшахоним» МФЙ ҳудудидаги 9 та хонадоннинг электр таъминотини яхшилаш учун юқори кучланишдаги трансформатор ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 4 минг 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг