Андижонда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади
Фото: Халқ сўзи
Андижон шаҳрида Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади. 86 млрд. сўмлик лойиҳа асосида таълим муассасасини барпо этиш учун 7,5 ой вақт сарфланди. Мактабда таълим тизимида илғор технологияларни қўллаган ҳолда ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган.
– Мактабдаги шароитлар билан танишиб, қани эди болаликка қайтиб қолсаму, шундай масканда таълим олсам эди, - деган ҳавас ўтди кўнглимдан, - дейди Ўзбекистон қаҳрамони Камолиддин Гапиров. – Бу ерда таълим оладиган болалар эртанги кунимиз ижодкорларидир. Уларга барчамиз катта умидлар билан қарамоқдамиз.
Бу йил мактабнинг 5-10 синфларига 144 нафар ўқувчи имтиҳон асосида қабул қилинди. Уларга таълим бериш учун 50 нафар тажрибали педагоглар жалб қилинди, шулардан 4 нафари хорижлик мутахассислар эканлиги аҳамиятлидир. 23 нафар тарбиячилар эса болажонларнинг таълимдан ташқари пайтларидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга масъуллар. Ўқувчиларнинг хорижий ва миллий олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриши учун барча шароитлар яратилган. Битирувчиларнинг халқаро малака имтиҳонларини (A level) топшира олишини таъминлаш мақсадида ўзлари қизиққан танлов фанлари бўйича чуқур ўқитилади. 11-синф якунида Cambridge Assessment томонидан ташкил этиладиган имтиҳонларни топширади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг