Андижон вилоятида «Нафосат» фестивали ўтказилмоқда
Шу кунларда Андижон вилоятида «Нафосат» фестивали ўтказилмоқда.
Фестиваль доирасида Андижон давлат университетида аҳоли ва ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, «Ўзтўқимачилик» уюшмаси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда «Ёш дизайнерлар кенгаши» вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари қўл меҳнати кўргазмаси билан танишди. Қолаверса, тадбирда қизларга кийиниш маданияти тўғрисидаги саволларни ўзида жамлаган аноним сўровнома ўтказилди.

Бундан ташқари, фестиваль доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мутахассислари томонидан ёш дизайнерлар учун маҳорат дарслари ўтказилди.

Шу билан бирга, фестиваль доирасида Избоскан туман ҳокимлигида «Ёшлар модаси, анъаналар ва замонавий йўналишлар» мавзусида сўровнома ҳамда «Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг