Амир Темур номидаги стипендия таъсис этилади

16:39 06 Февраль 2026 Жамият
348 0

Президентнинг «Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унга кўра, ҳар йили апрель ойи «Амир Темур ойлиги» деб эълон қилинади ва унинг доирасида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчилар ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар, бадиий-маърифий тадбирлар уюштирилади.

Жорий йил 9-10 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, Амир Темур ва темурийлар даври тарихи билан боғлиқ туркум китоблар, илмий ва илмий-оммабоп асарлар тайёрланади ва чоп этилади.

Бундан ташқари, Президент қарорига мувофиқ Амир Темур ва темурийлар мероси олий таълим ташкилотлари талабалари томонидан ўрганилишини рағбатлантириш юзасидан олий таълим ташкилотлари магистратура босқичи талабалари учун Амир Темур номидаги стипендияни таъсис этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгиланган.

Ишлаб чиқилган таклифлар 2026 йил июнь ойига қадар Президент Администрациясига тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер