«Ал-Наср» йирик ҳисобда ғалабага эришди
Кеча, 25 февраль куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 10-туридан қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Унда «Ал-Наср» клуби меҳмонда «Ал-Нажма» клуби билан куч синашди. Учрашув 5:0 ҳисобида «ар-риёдликлар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада Криштиану Роналду томонидан очилди. 31-дақиқада Кингсли Коман жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
42-дақиқада эса Иниго Мартинес ҳисобни йириклаштирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Садио Мане ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 80-дақиқада эса Мартинес ўйиндаги иккинчи, жамоасининг бешинчи голини киритди. Шу тариқа баҳс 5:0 ҳисобида «Ал-Наср»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалаба эвазига клуб мусобақа турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг