Ахсикентда янги топилмалар
Наманган вилоятдаги уч минг йиллик тарихга эга кўҳна ёдгорлик – Ахсикент харобалари негизида ташкил этилган археологик парк ҳудудида очиқ осмон остидаги музейлар барпо қилиш баробарида ер ости қазиш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.
Ўтган ҳафта XI қазув объектида археологлар яна бир нодир хазинага дуч келишди. 10 метрга 15 метрлик режали қазув тадқиқотлари жараёнида қуйи қатламдан эрамизнинг I-II асрларига оид бўлган қизил ангобли кўзача топилди. Бу идиш табобатга оид моддалар учун мўлжаллангани айтилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра унда симоб сақланган.

Шу жойнинг юқори қатламларида эса XI-XII асрга тегишли илмий фаолиятга оид нодир ашёлар — сиёҳдон, кимёвий моддалар ва геологик рудаларни ажратувчи устахона (лаборатория) қолдиқлари аниқланди.
— Сўнгги вақтдаги топилмалар орасида аҳолининг ижтимоий ҳаётида фойдаланилган минг йиллик мурғоби, карвонда олиб юриладиган сув идиш — фляга, нозик дид билан ишланган нақшинкор ўйинчоқлар, бешик сирли туваклари ва турли мис, бронза тангалар, металл буюмлар ҳам бор, — дейди Ахсикент археология парки дирекцияси раҳбари Анвар Икромов. — Умуман олганда, биргина жорий мавсумнинг ўзида 4 та йирик муҳандислик қурилмаси ва тўрт мингга яқин турли нодир артефактлар топилдики, уларнинг ҳар бири мозийдан берадиган хабари билан алоҳида аҳамият касб этади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг