Аҳолини рўйхатга олиш нимага керак?

Мамлакатимизда “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун 2020 йил 16 мартда қабул қилиниб, унинг асосий мақсади аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мақсад эса Ўзбекистонда аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотларни умумлаштиришдир.
Модомики, бу иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга экан, республикамизда ушбу тадбир сўнгги марта 1989 йилда амалга оширилган бўлиб, ўшандан буён демографик ва иқтисодий кўрсаткичларда катта ўзгаришлар юз берган. Шу боис 2026 йил 15 январидан 28 февралигача аҳоли ва қишлоқ хўжалигини уйғун тарзда рўйхатга олишни уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказишни тақозо этади.
Навоий шаҳрида статистика идоралари томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказилган ўқув семинарида шу хусусда сўз бориб, унда тадбирга жалб этилажак барча масъуллар иштирок этишди.
— Семинарда қарийб бир ярим ой давом этадиган ушбу тадбирнинг мамлакатимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эгалиги атрофлича тушунтирилиб, унга юксак масъулият билан ёндашиш лозимлиги уқдирилди, — дейди Навоий шаҳар статистика бўлими бошлиғи Ҳусниддин Қаршибоев. — Шунингдек, ушбу тадбирнинг ахборот олиш ва йиғиш технологиялари ривожланган замонамизда техник жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда аҳолини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалигини қамраб олишдаги янгиликлар, рўйхатга олиш жараёнларининг босқичлари ҳамда тўпланадиган маълумотларнинг аҳамияти ҳақида батафсил тушунча берилди.
Темур ЭШБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг