Афсонавий “Тошкент йўлбарси”га янги уй қуриб берилмоқда

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
“Тошкент йўлбарси” номи билан жаҳонга машҳур бўлган афсонавий боксчимиз Руфат Рисқиев йил якунигача янги уйга кўчиб ўтади.
Бугун ҳар бир соҳада фахрийларимизга эътибор қаратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон бокс федерациясининг бош ҳомийси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Руфат Рисқиевга янги хонадон қуриш ишлари бошланди.
Лойиҳага кўра, Руфат аканинг хонадонидаги бўш ер майдонига у киши учун барча қулайликларга эга замонавий 3 хонали уй қуриб берилади. Режа бўйича янги уй йил якунигача қуриб битказилади ва афсонавий боксчимиз унга кўчиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг