Африка миллатлар кубоги. Сенегал ва Марокаш финалга йўл олди
Кеча, 14 январь куни Африка миллатлар кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда Сенегал терма жамоаси Миср термаси билан куч синашди.
Учрашув 1:0 ҳисобида Сенегалнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Садио Мане муаллифлик қилди.
Иккинчи ярим финалда эса мусобақа мезбони Марокаш терма жамоаси Нигерия билан куч синашди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса майдон эгалари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа мусобақанинг асосий қисми якунга етди. Турнирнинг учинчи ўрини учун ташкил этиладиган баҳс 17 январда, финал ўйини эса 18 январда бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг