Абу Али ибн Сино ва COVID-19
Фото: Халқ сўзи
Бухорода анъанавий ХI халқаро Абу Али ибн Сино ўқишлари бошланди. Буюк табиб, олим ва файласуфнинг инсониятга қолдирган бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, дунё аҳлини, жумладан, ёшларни жаҳон тиббиёти равнақига беқиёс ҳисса қўшган бу улуғ аждодимиз ҳаёти, фаолияти билан атрофлича таништириш каби хайрли мақсадларни ўз олдига қўйган мазкур тадбир Ибн Сино номидаги жамоат фонди, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда аллома номи билан аталувчи Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Тадбирда Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Германия, Эрон, Россия каби қатор давлатлар вакиллари, мамлакатимиз тиббиёт ва табобат соҳасининг етук олим — мутахассислари иштирок этишяпти.Бу галги ўқишлар “Абу Али ибн Сино ва COVID-19” дея номланди.
Анъанага мувофиқ, илмий — амалий анжуман қатнашчилари бугун тиб илмининг султони туғилган Афшона қишлоғини зиёрат қилдилар, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Ибн Сино номидаги музейда бўлдилар.
— Шундай нуфузли анжуманда қатнашаётганимдан бахтиёрман, — дейди Ўзбекистон — Корея халқ табобати маркази эксперти Ёнгил Сонг. — Бу ерда ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашяпмиз. Ибн Сино таълимотининг мазмун-моҳиятига оид билим ва тушунчаларимизни бойитяпмиз.Ушбу сабоқлар пировардида одамлар саломатлигини муҳофаза этишда қўл келади, албатта.
Тадбир дастури доирасида Бухоро давлат университетида хорижий олим ва шифокорлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди. Унда буюк аждодимизнинг қўлёзмаларидан тортиб замонавий тиббиёт масалаларигача қамраб олинди. Ёшлар марказида эса матбуот анжумани ҳамда соҳанинг етук мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзи мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Анъанавий Ибн Сино ўқишларининг асосий тадбирлари эртага ҳам давом этади.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг