Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги футболкаларининг нархи қандай?

«Манчестер Сити» клубининг расмий дўконида Абдуқодир Ҳусановнинг исми туширилган, 45-рақамли футболкалар сотувга чиқарилди. Турли дизайн ва материаллардаги ушбу футболкалар жамоа мухлислари учун махсус тақдим этилмоқда. Ҳусановнинг жамоага қўшилиши мухлисларда катта қизиқиш уйғотган бўлиб, унинг либослари мухлислар учун қадрли совға бўлиши шубҳасиз.
Ҳусанов исми туширилган оддий уй ва меҳмон либослари 115 АҚШ долларидан 132 АҚШ долларигача сотилмоқда. Шунингдек, «Манчестер Сити»нинг учинчи либоси 95-120 АҚШ доллари оралиғида нархланган. Мусобақалар ёки кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган бу либослар юқори сифатли материаллардан тайёрлангани билан ажралиб туради. Қайд этиш керакки, агарда Ҳусановнинг формасига махсус совға ҳам қўшиб олишни истаган мухлис 177 АҚШ долларининг баҳридан ўтишига тўғри келади.
Мухлислар учун совуқ мавсумда кийиш учун узун енгли футболкалар ҳам тақдим этилган. Ҳусановнинг исми туширилган ушбу либослар 105-140 АҚШ доллари нархида сотувга қўйилган бўлиб, қиш мавсуми учун ажойиб танлов бўлиши мумкин.
Болалар ва аёллар учун мослаштирилган либослар ҳам дўконда мавжуд. Болалар футболкалари 75 АҚШ долларидан бошланланса, аёллар учун эса нарх 95 АҚШ долларидан юқори бўлади. Бу махсус коллекция барча мухлисларга Ҳусановга бўлган ҳурмат ва муҳаббатни намоён қилиш имконини беради.
Ҳусанов исми ва рақами туширилган футболкаларни персонализация қилиб харид қилиш мумкин. Махсус буюртма орқали мухлислар ўзлари учун эксклюзив футболка тайёрлатиш имконига ҳам эгалар. Бу, айниқса, жамоа аъзоси билан боғлиқ туйғуларни янада яқин ҳис қилишга имкон беради.
«Манчестер Сити» дўконида жамоанинг бошқа юлдузлари, жумладан Эрлинг Ҳоланд (160-177 АҚШ доллари), Кевин Де Брёйне (113-132 АҚШ доллари) ва Фил Фоден (115-135 АҚШ доллари) футболкалари харидоргир ҳисобланади.
Ҳусановнинг футболкасини сотиб олиш учун «Манчестер Сити»нинг расмий веб-сайтига кириб, «Shop» бўлимига ўтиш керак. У ерда футболкани танлаб, онлайн тўловни амалга ошириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га қўшилгани расман эълон қилинди. У Англия Премьер-лигасида ўйнайдиган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди. Унинг жамоадаги фаолияти мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Абдуқодир Ҳусановнинг «Ман Сити»га ўтишигача бўлган йўли ва имкониятлари ҳақида «Халқ сўзи»нинг «Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди» номли таҳлилий мақоласида ўқишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг