582 хилдаги маҳсулотлар экспорт қилинмоқда
Тошкент вилояти мамлакатимизнинг иқтисодий тармоғида ўзининг юксак салоҳияти билан алоҳида ўрин тутади. Ҳудудда тоғ-кон ва кимё саноати, металлургия, қурилиш материаллари каби муҳим тизимларда маҳсулот ва хомашёлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Айни дамда маҳсулотларни экспорт қилиш соҳаси ҳам тобора такомиллашиб бормоқда. Жорий йилнинг январь-май ойларида бу борада белгиланган 176,6 млн. доллар миқдоридаги режа тахминлари амалда 180,4 млн. доллар ёки 102 фоиз қилиб бажарилди. Вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ва Ахборот хизматининг маълумотларига кўра, ой якунигача бу кўрсатгич 110 фоизга уддаланиши кутилмоқда.
Вилоятнинг экспорт салоҳияти юксалаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, 2019 йилнинг шу даврида экспортёр корхоналар томонидан 514 турдаги маҳсулотлар хорижга жўнатилган бўлса, бу рақам бугунга келиб 582 хилни ташкил этмоқда.
Экспорт қилинаётган маҳсулотлар рўйхатида қурилиш материаллари, этил спирти, маиший рўзғор буюмлари, турли хилдаги кўзойнаклар, гилам, аёллар ва эркаклар оёқ кийимлари асосий ўрин тутаяпти.
Ҳукуматимиз томонидан тадбиркор ва ишбилармонларга яратилаётган шароитлар ва ҳудудда олиб борилаётган изланишлар натижасида ўтган йилларда импорт қилиб киритилган газоблок маҳсулотларини вилоятнинг ўзида катта ҳажмларда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу маҳсулотлар бизнес майдонидан импортни сиқиб чиқарди ва экспортга йўналтирилди.
Тўқимачилик соҳасидаги тайёр маҳсулотлар, пахта целлюлозаси ҳамда мева-сабзавотларни экспорт қилиш ҳажми ҳам муттасил ўсиб бормоқда.
Вилоятнинг бу борадаги ютуқларига яна бир мисол хориждаги ҳамкорлар кўламининг ортиб бораётганидир. Ўтган йилда ҳудуддан 58 та мамлакатга маҳсулотлар жўнатилган бўлса, ҳозирда хориждаги харидорлар сафига Португалия, Руминия, Аргентина ва Венгрия каби давлатлар ҳам қўшилди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан туман ва шаҳарлардаги корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалик секторларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида олиб борилган изланишлар ва тавсиялар натижасида 92 та янги корхоналар (72 та саноат, 27 та қишлоқ хўжалиги) экспорт жараёнига жалб этилди. Бугунгача бу жамоалар томонидан 38,2 млн. доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг