«430 та дрон ва 18 та ракета»: Россия Киевга кенг кўламли ҳужум уюштирди
Россия кучлари, кеча 13 ноябрь куни Киевга кенг кўламли ҳужум уюштирди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган. 27 киши турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Яраланганлар орасида болалар ва бир нафар ҳомиладор аёл ҳам борлиги таъкидланмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, пойтахтда бир нечта портлаш овозлари эшитилган. Шаҳарнинг деярли барча туманларида ҳужум натижасида зарарланиш қайд этилган. Бир нечта турар-жой биноларида ёнғинлар содир бўлган.
Киев мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида ҳудуддаги тиббиёт муассасаси ва маъмурий бино ҳам зарар кўрган. Шунингдек, электр узилишлари ҳам кузатилган.
«Бу одамлар ва фуқаролик инфратузилмасига юқори даражада зарар етказишга қаратилган ҳужум. Дунё бу ҳужумларни янги санкциялар билан тўхтатиши керак», — деб ёзган президент Владимир Зеленский ўзининг «Х» тармоғидаги саҳифасида.
Украина президентининг билдиришича, Россия 13 ноябрь куни Киевга қилган ҳужумида 430 та дрон ва 18 та ракетадан фойдаланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг