37 ёшли аёлга ҳайвонот боғида учта бўри ҳужум қилди
Париж яқинидаги «Thoiry» ҳайвонот боғида 37 ёшли аёлга учта бўри ҳужум қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» нашри хабар берди. Маълум қилинишича, аёл оғир жароҳат олган.
Воқеа аёл оиласи билан боғдаги ложалардан бирида вақт ўтказаётганда содир бўлган. Версал бош прокурори Мэривонн Кайлиботт жабрланувчининг ҳаёти хавф остида бўлганини, аммо кейин унинг аҳволи анча барқарорлашганини маълум қилган.
Ҳужум автомобиллар юра олмайдиган “сафари зонаси”га кетаётганда содир бўлган. Аёл хавфсизлик қоидаларини қай тариқа бузгани маълум эмас, аммо Версал бош прокурори ҳаммасини аниқлашини билдирган. Воқеа жойига тезда етиб келган боғ ходимлари бўриларни аёлдан узоқлаштиришган, шу сабабли ҳам аёл омон қолган.
«Thoiry» ҳайвонот боғи 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, Париждан 40 километр ғарбда жойлашган. Ушбу муассаса меҳмонларга ҳайвонларга яқин бўлиши мумкин бўлган сафари услубидаги ложаларни таклиф этади. Ложалардан туриб Арктика бўриларини томоша қилиш мумкин.
Маълумот учун айтиш мумкинки, бу ҳайвонот боғи 150 гектар майдонни қоплаб олган бўлиб, унда 100 турдаги 1500 га яқин ҳайвонлар яшайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг