2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда
Illyustrativ foto
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг тезкор ривожланиши, аҳоли сонининг кўпайиши энергияга бўлган талабнинг кескин ошиши ва у 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда.
Углеводород захиралари камайиб бораётганлиги, жаҳон бозорида нефть ва газ нархи кўтарилаётганлиги, уларни ёқиш ҳисобига анъанавий усулда электр энергияси олишнинг иқлим ўзгаришига салбий таъсири қуёш, шамол, сув ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни амалиётга кенг жорий этишни тақозо этмоқда.
Бироқ республикада катта салоҳият мавжуд бўлишига қарамасдан, қуёш ва шамол сингари қайта тикланувчи энергия манбаларининг имкониятларидан тўлиқ даражада фойдаланилмаяпти.
Мажлисда ривожланган давлатларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинаётган энергия ишлаб чиқарилаётган энергия умумий ҳажмининг 30-40 фоизига тўғри келаётган бўлса, республикада ушбу кўрсаткич (қуёш ва шамол энергияси бўйича) атиги 1 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.
Йиғилишда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ишлаб чиқилиши тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, бу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ишлари суст даражада эканлиги, қурилмаларнинг ягона электр энергетикаси тизимига уланишдаги мавжуд муаммолар сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар жойлари, шунингдек, марказлаштирилган энергия таъминоти тизимларидан узоқда жойлашган ҳудудлардаги аҳолини арзон ва қулай электр энергияси билан таъминлаш муаммо бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, уларни ўрнатиш, ишга тушириш, ишлатиш ва таъмирлаш соҳасида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича чоралар етарли даражада кўрилмаяпти.
Муҳокамалар якунида Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг