105 ёшли уруш қатнашчиси вафот этди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Дўрман маҳалласида истиқомат қилган уруш ва меҳнат фахрийси Пирназар бобо Турдиев вафот этди.
Пирназар бобо урушнинг дастлабки кунларидаёқ ҳарбий хизматга чақирилиб, 1947 йилда юртга қайтган. Тўрт марта қаттиқ яралган. Икки бор уйига қорахат келган.
Фронтдан қайтгач, қирқ йил жамоа хўжалигининг трактор паркида темирчилик қилган.
Бобо ҳаёт бўлганида жорий йилнинг 20 майида 106 ёшни қарши оларди. Умрининг охиригача фаоллик кўрсатган П. Турдиев мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар — сайлов ва референдумларга ўз оёғи билан келиб, жамоат ишларида ҳам иштирок этишни канда қилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг