“Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали”

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
1 март — Зулфия таваллуд топган кун
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудига бағишланган “Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали” номли тантанали тадбир ўтказилди.

Давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар, кенг жамоатчилик, шоиранинг оила аъзолари иштирокидаги тадбир Зулфия ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.
Тадбирда сўз олганлар шоира ижодий меросининг беқиёс аҳамиятига эътибор қаратди, ибратли ҳаёт йўлининг бугунги давр қизлари маънавий юксалишида ўрни катталигини таъкидлади.
Зулфиянинг набираси Лола Муҳиддинова мамлакатимизнинг барча ҳудудида шоира таваллудига бағишланган тадбирлар юқори савияда ўтказилаётганини, шоира хотирасини эъзозлаш борасидаги юксак эътибор учун Президентимизга, халқимизга, шеърият мухлисларига миннатдорлик билдирди.

Тантанали тадбирда Тошкент тиббиёт академияси талабалари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Унда Зулфия шеърлари, шоира ҳаётини акс этувчи саҳна кўринишлари йиғилганларга туҳфа қилинди.
Шу билан бирга, академия томонидан ташкил этилган “Зулфия” стипендияси номзодлари ҳамда шоира ижодига бағишлаб ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.
Тадбирда шоира шеърларига басталанган куй-қўшиқлар йиғилганлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг