195 минг нафар мактабни битириб, ўқишга кира олмаган ёшлар қаерга бориши, иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга ҳокимлар ва соҳа мутасаддиларида жавоб йўқлиги таъкидланди

Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.

17:13 28 Август 2023
Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади

Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.

17:02 28 Август 2023
Республика ишчи гуруҳи — Хоразмда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

16:49 28 Август 2023
Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

16:47 28 Август 2023
«Ўзбекгеофизика» АЖ ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолиятини самарали ташкил этиш борасида амалий кўмак кўрсатиб келинмоқда.

16:46 28 Август 2023
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади"

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

16:32 28 Август 2023
Саноат соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 август ҳолатига республикамизда саноат соҳасида 8 944 та янги корхоналар ташкил этилган.

16:26 28 Август 2023
«Freebird Airlines» авиакомпанияси Самарқанд ва Бодрум ўртасида парвозларни йўлга қўймоқда

Туркиянинг «Freebird Airlines» авиакомпанияси Самарқанд – Бодрум – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

15:27 28 Август 2023
Халқаро аҳамиятга эга автомобил йўлларида ЙТҲлар сони кескин кўпаймоқда

Уларда 25 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 41 нафари тан жароҳати олган.

15:09 28 Август 2023
Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

«Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хом ашёсини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

14:05 28 Август 2023
Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади

«Рақамли ҳукумат» тизими доирасида, ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари, қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади.

13:16 28 Август 2023
Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида таянч докторантура учун кенг имкониятлар яратилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майда имзоланган «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида таянч докторантура институти ташкил этилди. Бу ерда соҳага доир...

12:31 28 Август 2023
Электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

12:27 28 Август 2023
Наманган вилоятида 4 та ҳолатда 164,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари маълум бўлди.

11:43 28 Август 2023
Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

Жорий йил 26 – 27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Маҳкамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди.

11:38 28 Август 2023
Шаҳар подстанциясида рўй берган авария Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминотида узилишга олиб келди

Тошкент халқаро аэропортида бугун маҳаллий вақт билан соат 22:09 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди.

11:29 28 Август 2023
Июль ойида қанча макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани очиқланди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 7,3 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

11:04 28 Август 2023
Орол денгизи ҳудудидан ноқонуний тарзда артемия цисталарини йиғиб олаётган шахслар қўлга тушди

Орол денгизининг қуриган соҳилларида ноёб микроорганизм - артемия цисталари ҳаёт кечиради. Хлорланган, сульфатланган, карбонат ва тузли муҳитда яхши кўпайишга ихтисослашган ушбу тирик мавжудотлар аквамаданият саноатида, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва косметологияда кенг қўлланилади.

11:00 28 Август 2023
Бугундан Венгрияда 35-Халқаро информатика Олимпиадасига старт берилади

Тўрт нафар иқтидорли ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 28 август – 4 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган 35-Халқаро Информатика Олимпиадасида иштирок этиш учун Венгриянинг Сегед шаҳрига жўнаб кетди.

10:53 28 Август 2023

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер